01 June 2014
18:40 - Қизиқ: Ўзбеклар видеорегистраторлар билан қизиқиб қолишибди, миллат ва мамлакат тақдири билан ҳам қизиқиб қолишса-я!

Нимамиш, Ички ишлар вазирлигининг “Постда” номли газетасида шахсий автомобилларга видеорегистраторлар ўрнатиш ва ишлатиш мумкин эмаслиги ёзилганмиш. Шунчаки эмас, мамлакат фуқароларининг “жонли линия” пайтида Ички ишлар вазирлиги Йўл Ҳаракати Хавфсизлиги Бош Бошқармаси вакилларига йўллаган кўплаб саволларига жавоб сифатида берилгани ёзилганмиш.

Бу хабар, биринчи навбатда, “Ҳаракат” агентлигининг ўзи учун қизиқарлидир. Чунки, мухбирлариз ўзбеклар ош ейиш ва туалетга боришдан бошқа нарса билан қизиқмаслигини иддао қилардилар. Энди қаранг, уларни видеорегистраторлар, демак, йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ бўлган масалалар ҳам қизиқтирар экан.

Ўзбекистоннинг иқтисоди чўкмоқда, бизда ўртача ойлик Қозоғистонга нисбатан 8-10 баравар кам. Профессорларимиз қозоқ дворникларидан кам маош олишади. Миллионлаб ўзбеклар чет элларда қуллардек мардикорчилик қилиб, минглаб ўзбек аёллари фоҳишалик қилиб, Ўзбекистондаги оилаларини боқишмоқда. Аммо, бу билан Ўзбекистонлик ва жаҳон ўзбекларининг иши йўқ. Оддий одамларни қўйиб туринг, зиёлиларимизнинг ҳам иши йўқ.

Қўшни мамлакатларда очиқчасига ўзбекларга қарши сиёсат йўлга қўйилган. Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда ўзбекча мактабларни бекитиш, ўзбекларни тарихий ерларидан аста-секин сиқиб чиқариш сиёсати олиб борилмоқда. Қирғиз фашистлари Ўзбек миллатига қўл кўтаришгача бордилар. Ўзбекни тириклайин ёқдилар, Ўзбек аёлларини тўдалашиб зўрладилар, туғилмаган Ўзбек чақалоғини она қорнидан суғуриб олиб, бошини копток қилиб тепдилар. 2010 йил 10-13 кунлари 300 ўзбекни ўлдирдилар. Аммо, бу билан Ўзбекистонлик ва бутун жаҳон ўзбекларининг иши йўқ. Оддий одамларни қўйиб туринг, зиёлиларимизнинг ҳам иши йўқ.

Наҳотки, ўзбеклар ошга тўйиб, энди йўл ҳаракати хавфсизлиги билан қизиқиб қолдилар? Мана “жонли линия”нинг кучи! Бу нарса Ислом Каримга, бу одам раҳбарлигида Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимига, жумладан, Ички ишлар вазирлигининг Йўл Ҳаракати Хавфсизлиги Бош Бошқармасидагиларга сиганл бўлиши керак.

Турли “жинли линия”лар уюштириб, ўзбекларни асосий иш – ош ейиш ва туалетга бориш ишидан чалғитманг. Акс ҳолда, улар “Ҳаракат” кўтараётган масалалар билан ҳам қизиқиб қолишади.