02 June 2014
12:11 - Бугун ва кечагина ўткан кунларимиз: Москвада ЎИҲ етакчиларидан бири ушланди, унинг асосчиларини тақдири қандай бўлганди?

Россия рамий “Новости” агентлиги Ўзбекистон Исломий Ҳаракати (ЎИҲ) етакчиларидан бири деб саналаётган шахснинг қўлга олингани ҳақида хабар қилди. Исми айтилмаётган 27 ёшли бу “етакчи” Тожикистон фуқароси бўлиб, ҳар ҳолда, миллати ўзбек бўлса керак, шу кунларда Москва вилоятининг Ногинск шаҳарчасида ўтказилган амалиёт чоғида ҳибсга олинганини биз ҳам русларга асосланиб хабар қилган эдик. Бу “етакчи” уюшган жиноий гуруҳга раҳбарлик қилиш ва 2012 йилда Москвадаги фирмалардан биридан 900 минг рубль миқдорида пул ўғирлаганликда айбланмоқда.

Тарихимиз ва бугунги аҳволимизни тушуниш учун ЎИҲ билан боғлиқ бўлган яна бир қатор воқеаларни эслатишдан фойда бор.

Маълумки, унинг раҳбарлари Тоҳир Йўлдош (расмда) ва Жума Намангоний наманганлик бўлиб, инқилобий қайта қуриш йиллари айнан Наманганда уюшган исломий гуруҳ туздилар. Бу гуруҳ СССР парчалангандан кейин Тожикстонда бошланган ҳукумат ва исломий кучлар ўртасидаги урушда, табиий, исломчилар қаторида туриб иштирок этди. Айнан ўша йилларда Ўзбекистон Исломий Ҳаракати шаклланиб бўлди, аммо у ўзининг ташкилот сифатида борлигини расман кейинроқ эълон қилди. Исломчилар Тожикистонда мағлубиятга учрай бошлагач, 1995 йили Афғонистонга чекинишга маюбур бўлди. Тоҳир Йўлдош ва Жума Намангонийларнинг гуруҳи ҳам толиблар қаноти остида Афғонистонда яшай бошлади. 1997 йили Тожикистон исломчилари ҳукумат билан ярашиб, уларнинг асосий қисми ватанига қайтгач, Ўзбекистон исломчилари Афғонистонда қолишга маҳкум бўлганди

1996 йили Тоҳир Йўлдош Туркияга келди. Ўша пайтда Туркиянинг Бош вазири исломчилар партиясининг лидери Нажмиддин Эрбоқон эди. У Тоҳир Йўлдош билан учрашди ва ёрдам беришга ваъда қилди. Бир томондан Толибон, иккинчи тарафдан, Туркиядек давлатнинг ёрдамидан руҳланиб кетган Тоҳир Йўлддош “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг ўша пайтда Истанбулда яшаётган раиси Абдураҳим Пўлат билан ҳам учрашди.

Абдураҳим Пўлат хотираларида ёзишича, Тоҳир Йўлдош Толибон ёрдамида яқин орада Ўзбекиистонда ҳокимиятни қўлга олишига тўла ишонар эди. Лекин, дебди у, Ғарб биз билан ҳамкорлик қилиши учун мамлакатнинг президенти Сиз каби одам бўлиши керак. Келинг шундай қилайлик. Аммо, битта талабимиз бўлади – Мудофаа вазири Жума Намангоний бўлиши керак.

Абдураҳим Пўлат орқасида Толибондек реакцион кучлар турган ташкилот билан ҳеч қачон ҳамкорлик қилмаслигини айтгач, Тоҳир Йўлдош шундай деган: “Ундай бўлса “Эрк” партиясининг лидери Муҳаммад Солиҳ билан учрашаман ва шу таклифни бераман”,

Абдураҳим Пўлатнинг жавоби шундай бўлди: “Жуда тўғри қиласиз. У бола нима қилишини ҳам билмай ўтирибди, жон-жон деб сизларга қўшилади.”

Ростдан ҳам шундай бўлди. Бир думалаб исломчига айланган "Эрк" раиси ҳамкорликка ва келажакда президент бўлишга рози бўлди. Тоҳир Йўлдошнинг Туркиядаги ҳамкоралари Муҳаммад Солиҳни “президентимиз” деб айтишга бошладилар. Бу “президент” Афғонистонга бориб, Толибон ва Ал-Қоида лидерлари билан ҳам учрашди, улардан моддий ёрдам олишга бошлади.

Россиянинг 201-чи дивизияси Тожикистонда тургани сабабли, Тоҳир Йўлдошнинг отрядлари Толибоннинг ёрдами билан ҳам Ўзбекистонга ҳужум қилишга ботинолмади ва 1999 йили Тошкентда “Эрк” лидерларининг маънавий ёрдами билан ҳам портлашлар уюштириб, мамлакат ичкарисида фаолият олиб бориш ҳаракатига тушди, аммо бунга ҳам кучи етмади. Кейин улар Ўзбекистон Исломий Ҳаракати тузилганини расман очиқладилар.

2001 йили АҚШ Афғонистонда антитеррор уруши бошлаганч, Толибон билан ЎИҲнинг ҳам куни битиши аввалдан маълум эди. Айнан шундай бўлди, аввал Жума Намангоний, кейин Тоҳир Йўлдош йўқ қилинди.

Ўзини ЎИҲ деб айтаётган гуруҳ ҳали ҳам Покистонда Толибон ҳимоясида яшаб юрибди. Лекин, уларнинг куни феълан битиб бўлди. Тўғрироғи, Ғарб тарафидан битказиб бўлинди.