Биринчидан, шу иккита давлатнинг мудофа вазирликлари борлигига ишониш қийин. Фараз қилайлик бордир. Латвияга бундай вазирликнинг кераги ҳам йўқ, уни мудофаа қиладиган НАТО бор.
Ўзбекистонгачи? Яхшиямки, Афғонистонда анитеррор уруши олиб бораётган НАТО, хусусан, АҚШ қўшинлари бор. Аксинча, Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг жангарилари аллақачон бизни босиб олган бўлишарди.
Бунда ҳарбийларимизни айблашга ҳам ўрин йўқ. Армияни боқиш учун пулимиз ҳам йўқку. Қаердан ҳам бўлсин. 30 млн одам яшайдиган Ўзбекистон бюджетининг ҳаражат қисми бор-йўғи 10 млрд доллар атрофида. Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича Қозоғистондан 10, Туркманистонда 6 баравар орқадамиз. Университетлардаги профессорларимиз қозоқларнинг дворникларидан кам маош олишади. Аскарларимизнинг иштони ҳам йўқ.
Расмий хабарларда икки вазир Украина ва Афғонистон хавфсизлиги, ҳарбийларни ўқитиш ва ноҳарбий юкларни Ўзбекистон орқали ташиш масаларини муҳокама қилишган эмиш. Ноҳарбий юкларни бу вазирларсиз ҳам ташиш мумкин. Ёки улар Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг аскарлари бу юкларни ўғирлаб кетишидан қўрқишаяптими?
Аслида, икки мамлактнинг мудофаа вазири Қобул Бердиев ва Раймонд Вейонис биргалишиб Раймонд Паульснинг музикаси остида ўзбекча ашула айтиш билан чекланишган бўлса ҳайрон қолмаслик керак.
Ашула айтишса айтишаверсин, аммо буни хабар қилишнинг нима кераги бор?