30 May 2014
18:08 -
Путин ва Эрдўғон қримтатарларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳам муҳокама қилибдилар
Бу ҳақда ҳали турклар ҳам расмий хабар тарқатганлари йўқ. Русларнинг “Новости” Агентлигига кўра эса, бугун бу икки лидер телефон орқали гаплашиб, Сурия ва Украинадаги аҳвол ҳамда қримтатарларинг ҳақ-ҳуқуқларини муҳокама қилишибди.
Путин Украина ҳукуматининг гўёки тинч аҳолига қарши куч ишлаётганидан жиддий шаклда ховотирда эканлигини гапирса, Эрдўғон Россия раҳбарияти қримтатарларининг ҳақ-ҳуқуқлари соҳасида яхши ишлар қилаётганини айтган эмиш. Қримтатарларнинг фикри ҳисобга олинмасдан Қрим Россияга куч билан қўшиб олинган, уларнинг лидери Мустафа Жамилўғли ватанига киритилмаётган бир пайтда Туркия Бош вазири нега бундай деганини тушуниб бўлмайди.
Русларнинг хабарчилари воқеаларни шунақа андоза қилиб ёритмоқдаларми ёки русларнинг газига боғлиқ бўлган Туркиянинг Бош вазири ҳақиқатга кўз юмдими? Қримтататар Халқ Мажлисининг сайтида ҳам Путин билан Эрдўғонинг телефон суҳбати ҳақида хабар йўқ. Кўрамиз, балки, ҳақиқий хабарлар пайдо бўлар.