30 May 2014
17:49 -
Мисрда янги президент – собиқ Бош қўмондон Абдул-Фаттоҳ Саид Ас-Сиси

Ниҳоят 26-27 май кунлари Мисрда янги президент сайловлари ўтказилди. Унда икки номзод иштирок этди - собиқ Мудофаа вазири ва Мистр қуролли кучлари бош қўмондони Абдул-Фаттоҳ Саид Ҳусейн Ҳалил Ас-Сиси ва ва Фазилат Партиясининг вакили Хамден Сабохий.
Бугун сайловларнинг натжалари эълон қилинди. Табиий, ҳарбийлар назорати остида ўтказилган сайловларнинг ғолиби ҳам ҳарбий - Абдул-Фаттоҳ Саид Ас-Сиси.
Аввалги президент Муҳаммад Мурсининг асосан “Мусулмон-Қардошлар” Партияси аъзолари ёки тарафдорларидан иборат ўнлаб кишилар 2013 йилдаги давлат тўнтаришига қарши чиққанлари сабабли ўлимга маҳкум қилиниб, юзларчаси қамоқхоналарга ташланишига қарамасдан, турли шаклдаги норозилик намойишлари давом этмоқда. Масалан, бугун 45 минг киши очлик эълон қилибди. Улар бир жойга йиғилиб очлик эълон қилдиларми ёки уларнинг ҳар бири уйида ўтирибдими деган саволга хабарлардан жавоб топиш ҳам қийин.
Хуллас, бу мамлаатда яқин орада осойишталик бўлмаса керак. Исломда ислоҳотлар ўтказилиб, Ислом дунёвийлик принципини қабул қилмагунча, ҳеч қаерда осойишталик бўлмайди.