29 May 2014
02:08 -
Ўзбекистонда “оламшумул” воқеалар: Ўзбек-латиш қўшма комиссияси ташкилий жиноятчиликка қарши кураш чораларини муҳокама қилди, икки президент учрашди

Тушуниш мумкин, чунки, Ўзбекистон ва Латвия биргаликда шу масалалар бўйича бирон жиддий иш қилаётганига ёш бола ҳам ишонмаса керак.
Латвия делегацияси Ўзбекистон Бош прокуратураси, Давлат Божхона комитети ва Вазирлар Маҳкамаси қошидаги наркотиклар билан курашни назорат қилиш бўйича информацион-аналитик марказда ҳам учрашувлар ўтказишган эмиш.
Табиий, асосий учрашув Ислом Каримнинг Кўксарой қароргоҳида бўлган.
Тошкентга ўтган куни келган Латвия Президенти Андрис Берзинш кеча Ислом Карим билан икки тарафлама алоқаларнинг бугунги аҳволи ва келажагини муҳокама қилибди, минтақавий ва халқаро вазият бўйича фикр алмашибди. Хабарларда бу хусусда ҳам ҳеч қандай тафсилот йўқ. Табиий, Украинада бўлаётган воқеалар тилга олиниб-олинмагани ҳам айтилмайди. Икки президент нимани муҳокама қилди ўзи, Ўзбекистоннинг ЕИга киришиними?
Жажжигина Латвия Европа Иттифоқи давлатлари ичида энг катта савдо ҳамкоримиз экани айтилиши устидан эса, роса кулиш мумкин. Ёки ростдан ҳам ташқи савдода кунимиз аҳолиси 2 млн атрофида бўлган Латвияга қолдими?
Хуллас, кўриб турибсизки, Ўзбекистон иқтисодини чўктираётган, халқаро соҳада Ўзбекистонни ўзига ўхшаб яккамоховга, ўзбекларни чет элларда ишлаб оила боқадиган мардикорлар подасига айлантирган, қирғиз фашистлари ўзбекларни тириклайин ёққанда ўзи овоз чиқармаганини қўйиб туринг, ўзбек миллатининг овозини ҳам чиқартирмаган Ислом Карим ўз кунини шунқа масхарбозлик учрашувлари билан ўтказади.
Ҳа, айтгандай, кеча икки президент Қўшма баёнот имзолашибди, яна бир қатор майда-чуйда давлатлараро шартномалар имзоланибди. Табиий, бу ҳужжатларга оид биронта тафсилот йўқ.
Бу режим бор экан, Ўзбекистоннинг ҳеч қандай келажаги йўқлиги шубҳасиз.