
Расмда аввал мусулмон бўлиб, насроний эркакка турмушга чиққач, насронийликни қабул қилган Мариям Иброҳим билан унинг турмуш ўртоғи – дини насроний бўлган – Даниэл Ванини кўрмоқдасиз. Улар Суданда яшайдилар.
Суданнинг ваҳший мусулмонлари ўз динидан воз кечган ва насронийга турмушга чиққан Мариям Иброҳимни жазолашга қарор қилибдилар. У бундан 8 ой аввал 100 марта қамчин билан саваланиш ва кетидан осиб ўлдирилиш жазосига тортилибди. Аммо мусулмонлар унга ўзларича шафқатлилик кўрсатиб, қорнидаги боласи туғилиб, 2 ёшга тўлгунча қамоқхонада ётиш имкони берибдилар.
8 ой қамоқхонанинг бир ҳужрасида якка ўзи оёқ-қўллари занжир билан ердаги қозиққа боғланган ҳолда яшаган Мариям бундан 5 кун аввал қиз туғибди. Уни туғриқонага олиб боришга ҳам рухсат берилмаган, қамохонанинг касалхонасида туққан.
Уларнинг 2,5 яшарлик ўғли ҳам бор. Уни давлат аллақачон оиладан тортиб олиб ва мусулмонликка ўтказиб, қаердадир тутмоқда. Мариямнинг эри эса, 8 ойдан бери ўз хотинини кўриш учун рухсат ололмай, ҳар куни қамоқхона эшиги олдида ўтиради.
Беш куни кам 2 йилдан кейин Мариям аввал қамчиланиб, кейин осилади. Ота-онасининг рухсатисиз мусулмонликка ўтказилган қизчаси ҳам давлатнинг қўлига ўтади. Демак, ҳеч нарса ўзгармаса, Даниэл Вани хотинидан ва болаларидан айрилади.
Шундай воқеалар дунёга маълум бўлгандан кейин, Ислом дини ва мусулмонларга муносабат қандай бўлишини тахмин қилиш қийин эмас. Мариям билан Даниэлнинг аҳволини тушунишчи?