
Шу йилнинг 20 май куни “Бирлик” Партияси ва Ўзбекистон исон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Сирдарё вилояти бўлими раҳбари Исроил Ризо ташкилотнинг яна бир вакили Ҳусниддин Алибоев билан биргаликда Мирзаобод туман ИИБ ХООБ бошлиғи Акмал Эшонқулов ҳузурига мажбурий келтирилди, улардан жамият фаолияти борасида мажбурий тушунтириш хати олинди. Миршаббошининг таъкидича, Исроил Ризо ва унинг сафдошлари гўё ғайриқонуний фаолиятини давом эттириб, фуқароларнинг ҳуқуқлари борасида уларга кўмак беришмоқда.
Ҳусниддин Алибоев “Ҳаракат” мухбири билан суҳбатда миршаббоши Эшонқуловнинг “тергов” даврида қовун туширганини маълум қилди. Унинг айтишича, сўроқ чоғида Эшонқуловнинг мобиль телефонига кимдир қўнғироқ қилиб, “Ризаев иши нима бўляпти, тезроқ уни бир ёқли қилинг” мазмунида гапирган. Ҳуқуқ фаолларига ҳам бу гап эшитилгач, Эшонқулов шоша-пиша суҳбатни тўхтатишга мажбур бўлган.
Исроил Риза ҳуқуқ ҳимоячилиги фаолияти учун бир неча марта йирик миқдорда жаримага тортилди. Унинг таъкидича, энди маҳаллий ҳуқуқн муҳофаза қилиш органлари уни жиноий жавобгарликка тортиб, қамашмоқчи. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти эса мзкур ҳодисалар юзасидан яна Бош прокуратура ва Адлия вазирлигига талабнома билан чиқди.
Суратга изоҳ: Суратда ўнг томондан иккинчи Исроил Ризаев. Бу сурат ўзбек демократларини делегацияси, 2010 йилнинг май ойида Брюсселда, Европарламенти ва Еврокомиссиясида учрашувларлар ўтказишган вақтида олинган.