27 May 2014
18:44 - Бу дунё ўзи шунақа: Голландияда ҳалол фоҳишахона очилишга тайёрланмоқда
Туркиянинг энг катта “Миллиёт” газетасида ёзилишича, Голландиянинг Амстердам шаҳрида келаси ойда ҳалол фоҳишахона очилиши - onislam.net сайтида хабар қилинган экан, норозиликлар туфайли олиб ташланибди. Аммо, фоҳишахонанинг бошқарувчиси Жонатхон Свик (Jonathan Swick) бунга уч нафар имомнинг рухсати ҳам олинганини айтиб, фоҳишахона алатта очилишини таъкидлабди.

Унинг айтишича, фоҳишаларга наркотикли сигаретлар чакиш ва ичкилик ичиш таъқиқландаи. Улар 5 вақт номоз ўқийдилар, клиент олдида бўлсалар ҳам, танаффус олиб, номоз қилишлари шарт.

Мусулмон фоҳишаларнинг ойлиги бошқаларникига қарганда 30-50 фоиз катта бўлармиш. Голландия аҳолисининг 1 фоизи, яъни бир миллион киши мусулмон бўлгани, ҳар йили бу мамлакатга келган ўн минглаб мусулмон туристларнинг маълум бир қисми фаҳишахоналарга албатта боришини ҳисобга олиб, янги фоҳишахонанинг ўзига яраша клиентлари албатта бўлишига ишонишаётганмиш.