26 May 2014
21:15 -
Тошкент яна ваҳима: Янги “маньяк” пайдо бўлди, осмонимз тинч, ҳамма бало ерда экан
Тошкент шаҳар ИИББси кумушранг Матиз автомобилида кира қилаётиб, болалар ва аёлларга ҳужум қилаётган жиноятчини қидирмоқда. Бу хусусидаги хабарлар оммавий ахборот воситалари тарафидан ҳам тарқатилгач, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси аҳолини тинчлантирган бўлди. Ўтган йиллари шаҳарни қонга ботириб, кишиларга ваҳм солган жиноятчилардан юрак олдирган омма орасида миш-мишлар соат сайин болаламоқда.
Кимга кимга, бечора Ислом Каримга қийин. У осмонимиз тинчлигини гапиришни яхши кўрарди, ҳамма бало ерда экан.