26 May 2014
22:07 -
Қорақалпоғистонда безгак чиқдими, чиқмадими?
Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида геморрагик безгак касалига чалинган 15 яшар боланинг касалхонага келтирилгани ҳақида “Озодлик” радиосига унинг тингловчиларидан бири хабар қилибди. Шифокорларнинг таъкидича, боланинг аҳволи ўнгланаётган, санитария эпидимология станциялари ходимлари эса уйма-уй кириб, касалликдан огоҳлантиришаётган экан.
Ўтган йили кана чақиши туфайли юзага келадиган айни хавфли касаллик Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида 10 кишини нобуд қилган. Тошкентнинг Ҳамза тумани Жарқўрғон даҳасида учраган бу хасталик бир одамни ҳаётдан олиб кетган. Эҳтимол, қанчадан қанча ошкор қилинмаган маълумотлар ҳам бордир, дейди мухбиримиз.
Бошқа тарафдан, бу янги хабар ҳали текширилмаган ёки тасдиқланмаган. Қорақалпоғистонда безгак чиқдими, чиқмадими? Ишқилиб, чиқмаган бўлсин.