26 May 2014
20:34 -
Москва вилоятида икки нафар юртдошимиз газдан заҳарланиб ўлди, уларнинг қони кимни тутади?
Москва остонасидаги Балашиха шаҳридаги сув ўтказиш тизимида ишлаётган уч нафар мардикор захарли газдан бўғилиб ўлди. Ўрис нашрларининг хбарига кўра, нобуд бўлганларнинг икки нафари ҳамюртимиз бўлиб, улар нолегал тарзда тирикчилик қилиб келишган. Дастлабки терговолди версиясига кўра, улар водопровод коллекторида йиғилиб қолган ботқоқ газидан заҳарланган.
Яна бир нохуш хабар бор. Ленинград вилоятида Ўзбекистоннинг икки фуқароси ўз жонига қасд қилгани ҳақида бугун Россия тергов қўмитаси маълум қилди. Дастлабки суриштирув натижаларига кўра, ҳодиса оилавий жанжал оқибатида рўй берган. 24 май куни эрталаб Сертолово шаҳрининг Центральная кўчасида жойлашган кўп қаватли уй олдида 26 ёшли йигит билан 51 ёшли аёлнинг жасадлари аниқланган.
Муайян маънода мардикорларнинг пули эвазига ишлаб турган Ўзбекистон элчихонаси юртдошларимизга кўмак бериш тугул бу ҳақда марҳумларнинг оила аъзоларига хабар беришга ҳам ярамаяпти. Аслида бу ўлганларнинг қони ана шу режимни барпо этган жорийдаги ҳукумат мулозимларини тутиши керак.