24 May 2014
22:07 - Ўзини иқтисодчи ҳисоблайдиган Ислом Карим иқтисодимизни чўктириб бўлди, энди сиёсатга бурнини нега тиқади?

Бундан 2 йилча аввал қайсибир қишлоқда деҳқонлар билан суҳбат қилган Ўзбекистон Президенти Ислом Карим ўзини фақат гап биладиган сиёсатчи эмас, Ўзбекистоннинг келажагини ўйлайдиган иқтисодчи деб кўрсатишга интилгани расмий хабарларда эълон қилинган, унинг суҳбати телеканаллар орқали кўрсатилган эди.

Тўғри, ўша пайтда Ўзбекистонда иқтисоднинг аҳволи қанчалик аянчли эканини ҳали ҳеч ким тушунмасди, Ислом Карим ёлғон гапираётганини ҳеч ким кўрсатиб беролмасди. Бу ишни ниҳоят “Ҳаракат” Агентлиги қилди ва Ўзбекистоннинг иқтисоди Ислом Карим бошчлигидаги тожиклар режими тарафидан чўктирилаётганини аниқ рақамлар билан кўрсатиб берди.

Энди ҳамма бўлмаса ҳам, ўз келажаги билан қизиқадиган ўзбеклар билишадики, ҳар қандай мамлакат иқтисоднинг асосий кўрсатгича бўлмиш киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича, ривожланган мамлакатларни қўйиб туринг, ҳатто қўшнимиз Қозоғистондан 8-10 баравар орқада эканмиз. Яқинда 20 баравар орқада қолишимиз аниқ. Ўртча ойлик ҳам бизда қозоқлардан шунча марта кам. Айнан шу сабабдан миллионлаб ўзбеклар чет элларда, хусусан, Қозоғистонда мардикорчилик қилиб оила тебратмоқдалар.

Иқтосодни эплай олмаган Ислом Кари энди сиёсатчилик билан шуғулланмоқчи бўлганга ўхшайди. Мана мисол.

Ислом Карим икки кун аввал Шанхайда бўлиб ўтган Осиёда Алоқалар ва Ишонч Кенгашининг саммитида нутқ сўзлабди. ЎзА тарқатган хабардан ҳам кўриниб турибдики, Ўзбекистон Президенти сиёсатни ва бу дунёнинг аччиқ ҳақиқатларини билмайди ёки уларни мутлақо тушунмайди.

У ўз нутқида дунёдаги муаммоларнинг асосида давлатлар ўртасида ишонч йўқолганини таъкидлаб туриб, ишонч тикланса ҳамма нарса “Во!” бўлади деган маънода гапирибди. Ҳамма муаммоларни тинч йўллар билан ҳал қилиш мумкинлигини урғулабди.

Куласизми, йиғлайсизми? Ўз мамлакатида демократик мухолифат билан келишолмаган ёки истамаган одаманинг гапларига қаранг. Ислом Каримга ишонадиган бўлсак, ҳозир Ал-Қоида билан келишилса, жуда кўп муаммолар ҳал бўлади, қўяди. АҚШ ҳукумати эса, аҳмоқ бўлиб ва юзлаб америкаликларнинг ҳаёти ва сарфланаётган триллионлаб долларлар эвазига ўз мамлакатининг хавфсизлигини сақлаб турибди, Афғонистонда, Ироқда ва бошқа жойларда қонли уруш қилиб ётибди. Улар Ислом Каримга қулоқ солишса эди, уруишининг ҳам кераги йўқ эди.

Қолаверса, Ислом Карим вақтлироқ туғилса эди, Биринчи ва Иккинчи жаҳон урушлари ҳам бўлмасди. У ҳамма муаммоларни ўзаро ишончга асосланиб ҳал қилиб ташларди. Гитлер билан ҳам ишончга асосланиб тил топарди.

Унитмайликки, ССР коммунистлари ҳам “Ҳозиги авлод коммунизмда яшайди” деб шиор отишган ва коммунизм жаннатдан ҳам яхши эканлигини гапиришган. Аммо, натижа нима бўлди? СССРдек буюк давлат очлик остонасига келиб, ҳаётини тугатди.

Ҳали ҳам ўша коммунистча мия билан яшаётган Ислом Карим Шанхайда “АҚШ, Хитой ва Россия каби давлатлар ўз қуролли кучларини замонавий даражада ушлаб туриш учун ажаратаётган пуллари билан Ўзбекистонга ўхшаган ўнлаб иштонсиз давлатларга иштон кийдириши мумкин. Беринг ўша пулни, биз ҳам иштонли бўлайлик” демаганига ҳайрон қолиш керак.

Унинг қўлидаги ёзилган нутқида бундай сўзлар бўлгани шубҳасиз, аммо регламент бўйича вақти қолмагани сабабли Ислом Карим уларни ўқишга улгурмаган. Аммо, бу сўзларсиз ҳам Ислом Карим ўзбекларни Шанхайда шарманда қилиб келди. Саммит қатнашчилари “Бу ўзбек қачон дарахтдан тушди, қачон ғордан чиқди ўзи?” деб ўйлашгани ва “Президенти шунақа бўлса, оддийлари қанақалиги маълум” деб ичларида кулишганига ҳам шубҳа йўқ.

Уларга эслатиб туриш керак: “Ислом Карим ўзбек эмас, тожик”. Аммо, ўзбекларга қарши тожиклар учунмас, Лубянка учун ишлайди.