24 May 2014
18:36 - Туркияда 6,5 баллик паник, 266 ярадор
Ҳа, бу мамлакатдаги энг катта “Миллиёт” газетасининг сайтида берилган хабарнинг сарлавҳаси айнан шундай.

Бугун маҳалий вақт билан кундузи соат 12:25 да Анталиядан Истанбулгача ҳамма ёқда паник яратган зилзиланинг маркази Ўртаер денгизининг Гўкча ороли яқинларида, 10 км чуқурликда экан. Яраланган 266 кишининг биттаси оғир аҳволда эканлиги айтилмоқда. Текиртоғ шаҳридаги жоменинг икки минорасидан бирининг учи йиқилган.

Хабарларда турли депутатлар ва аэропортларда учишни ёки меҳмонини кутаётган йўловчилардан тортиб кўчадаги ёки уйидаги одамларнинг ер қимирлаши пайтидаги қўрқувлари ёки бошқа ҳиссиётлари ўта қизиқ шаклда ёритилмоқда. Лекин, бу анчагина кучли ер қимирлаши катта ҳалокат ва фалокатларга йўл очмагани энг яхши хабардир.