24 May 2014
14:21 - Малайзия Бош вазири Нажиб Разоқ Остонада Нурсултон Назарбой билан учрашди
Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой ўтган куни Хитойга қилган расмий ташрифидан қайтиб келар-келмас, кеча Қозоғистонга расмий ташриф билан келган Малайзия Бош вазири Нажиб Разоқ билан Оқўрда сароийда музокаралар олиб боргани Казинформ томонидан хабар қилинди.

Музокаралар натижасида икки мамлакат ўртасида умумий ҳажми 1,1 млрд доллар бўлган учта контракт имзолангани икки лидер биргаликда ўтказган матбуот конференциясида билдирилди. Икки давлатнинг бизнес-структуралари иқтисодий форум ўтказишгани ҳам шу ерда эълон қилинди.

Нажиб Разоқ Қозоғистон Президентига Malaysia Airlines авиакомпаниясининг Boeing 777-200 учоғини қидиришда ёрдам бергани учун миннатдорчилик билдирибди. Маълумки, бу учоқ шу йил 8 март куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпурдан Пекинга 227 йўловчи билан учиб кетаётган пайтда радарлардан ғойиб бўлган. Ер йўлдошларидан олинган маълумотларга асосланиб, бу учоқ Ҳинд океанининг жанубий қисмига қулаб тушгани, ҳамма ҳалок бўлгани тахмин қилинмоқда.

Оқсарой номли инидан ҳар замонда чиқадиган Ўзбекистон Президенти Ислом Карим Малайзия учоғи ҳалокатга учраганидан хабарсиз ҳам бўлса керак. Аммо, Қозоғистон бу учоқни қидиришда ёрдам бергани жуда қизиқ ва диққатга сазовор воқеа.