22 May 2014
00:12 - Нималар бўляпти: Ўзбекистонда ҳатто лўлилар ҳам “Ҳизбут-таҳрир” тармоғини тузибди

Мамлакатдаги ҳуқуқ-тартибот органлари лўли жамоалари ичидаги яширин Ҳизбут-Таҳрир тармоғини фош этибди. Маълуимотларга кўра, лўлибошилар мамлакатимиз жанубида маҳаллий лўлиларни ҳам ўз сафларига қўшиб ва тиланчилик йўли билан 5 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ йиғиб, бу маблағни ўз эътиқодлари йўлида сарфламоқчи бўлибди.

Лўли-ҳизбутчилар лидери деб айтилаётган Раҳим Ҳайдаров ҳибсга олинган ва у дастлабки сўровлар жараёнида яширин йиғинлар ўтказиб, араб мамлакатларидаги жангари гуруҳларни молиялаш устида бош қотирганини тан олган.