22 May 2014
16:03 - Таиланд армияси давлат тўнтариши эълон қилди ва ҳокимиятни қўлга олди

Бу мамлакатда ойлар-йиллардан бери давом этаётган ҳукумат-мухолифат қарама-қаршилиги туфайли мавжуд ҳокимият бошқарувни қўллидан чиқариб юборганли туфайли 20 майда Пиёда қўшинлар Бош қўмондони генерал Прайят Чан-Оча (расмда) ҳарбий ҳолат эълон қилган эди. Бугун у давлат тўнтариши эълон қилди, яна бир неча соатдан кейин коментдант соати ҳам жорий этилди, унга кўра, соат 22:00 дан 5:00 гача ҳеч ким кўчага чиқолмайди.

Хуллас, ҳокимият энди ҳарбийларнинг қўлида. Ҳукумат ижрочилик вазифасини бажараверади.

Прайят Чан-Оча бундай қадамни ҳукумат-мухолифат қарама-қаршилиги катта тартибсизликларга қараб кетаётгани ва уларнинг олдини олиш зарур эканлиги билан оқлашга ҳаракат қилди. Қачон сайловлар бўлиши тўғрисида ҳали ҳеч ким гапираётгани ҳам йўқ.