21 May 2014
21:53 -
Ўзбекистонда ўрис бизнесмени ҳибсга олинди, бунда Кремлнинг розилиги олинган шекилли

Поздеев Ўзбекистон Репсбуликаси Бош прокуратурасига Деҳқонобод калий заводи бўйича терговга чақирилиб, ҳибсга олинибди. Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси эса, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги орқали ўз фуқаросининг ҳибсга олиниши юзасидан алоқада бўлиб турган эмиш.
Маълумотларга кўра, 2010 йилнинг сентябрида Поздеевнинг ширкати Қашқадарё вилоятидаги Деҳқонобод калий заводи учун хомашё етказиш мажмуасини қурган. Бу мажмуа 1 миллион тонна хомашё етказиб берарди.
Ўрисларнинг бу ширкати шу йил сўнгигача калий заводи учун узунлиги 30 километрга тенг осма дор йўлни қуриб беришни зиммасига олгани ҳам маълум, аммо бу ишларнинг давоми қандай бўлиши номаълум.