21 May 2014
20:17 -
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари хизмат жойида мобиль алоқадан фойдалана олмайди
“Озодлик” радиоси хабарига кўра, ҳарбийлар¸ милиция¸ прокуратура ва МХХ ходимлари хизмат жойида, иш пайтида мобиль алоқадан фойдалана олмайди. Қуролли кучлар¸ ички ишлар¸ прокуратура¸ миллий хавфсизлик ва солиқ идоралари хизматчилари ички низомга кўра¸ мобил телефонини назорат-ўтказиш хонасида қолдириб чиқади.
“Ҳаракат” манбаларига кўра, бу амалиёт махсус хизматлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги ахборотларнинг ташқарига чиқишини камайтириш, ходимларнинг ташқи олам билан мулоқотини чеклаш ва эҳтимолий жосусликларнинг олдини олишдир. Аммо расмийлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари учун қабул қилинган бундай қоидалар борасида изоҳ бермаяпти.