21 May 2014
20:52 -
Самарқадликлар банан етиштиришни ўзлаштирди, бунинг фойдаси борми?

Агар бананни систематик равишда етказиш, иқлимга мослаштириш ва ҳосилдорлигини ошириш йўлга қўйилса, ўзбекистонликларнинг дастурхони фойдали мева билан бойиган бўларди, дейди мухбиримиз. Аммо, шуни ҳам унутмайликки, банан етиштиришдан олдин яхшилаб ўйлаб олиш керак: Мақсад нима ўзи? Дастурхонимизни арзон банан билан тўлатишми? Қолаверса, иқлими мос бўлмаган ўлкада банан етиштириш фойдалими ёки банан импорт қилишми?