21 May 2014
19:47 - Ҳусни Муборакдан Ислом Каримгача: Биринчиси қамалди, иккинчисига ўрнак бўлиши керак
Оммавий ахборот воситалрига кўра, Мисрнинг собиқ президенти Ҳусни Муборак порахўрлик иши юзасидан 3 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бундан ташқари у 21 миллион миср фунти (3 миллион АҚШ доллари) миқдорида жарима тўлаши ҳам керак. Бугун Қоҳира жиноий суди 85 яшар собиқ президентга нисбатан шундай қарорга келаркан, собиқ президент умрининг хотимасини шу тариқа қонунлаштирди.

Албатта, Миср президенти ўз вақтида мамлакат учун яхши ишлар ҳам қилган, аммо унинг авторитар сиёсати охир-оқибат ўзини оқламади ва унинг ўзини маҳкамагача олиб келди. Аммо фаолияти даврида бирор яхши иш қилмаган Ислом Карим жазо муқаррарлигини ҳис қилиши, ўзини ўнглаши лозим. Аксинча, унинг шу пайтга қадар ўзбеклар, ўзбекистонликларга қилган жиноят даражасидаги ёмонликлари икки марта осилиш жазоси олиш учун етарлидир, дейди мухбиримиз.