20 May 2014
23:20 - Қозоғистон фақат Афғонистонга эмас, Россияга ҳам гуманитар ёрдам бермоқда, Ўзбекистонга қачон ёрдам берилади?

Казинформ агентлиги Қозоғистон Фавқулодда ҳолатлар вазирлигининг матбуот хизматига асосланиб билдиришича, бу вазирлик бу йил Афғонистонга гуманитар ёрдам сифатида 1 млн 917 минг долларлик озиқ-овқат юбормоқчи.

Айни замонда, дейилади хабарда, Президент Нурсултон Назарбойнинг топшириғи билан Россиянинг Узоқшарқ федерал округида катта сув тошқинларидан зарар кўрган жойладан бирида 240 кишилик болалар боғчаси қуриб бериш учун 379,3 млн тенге ажратилган. Бу 2 млн доллардан бироз катта пулдир.

Қозоғистон 2013 йил бўйича 6 мамлакатда юз берган катта масштабли табиий офатлардан зарар кўрганларга гуманитар ёрдам жўнатибди.

Аслида, бундай ёрдамга энг муҳтож ўлка Ўзбекистондир, дейди мухбиримиз. Ислом Карим режимининг 25 йиллик бошқаруви натижасида миллионлаб ўзбеклар оила боқиш учун чет элларда мардикорчилик қилишга мажбур бўлмоқдалар. Ўзбекистонда ўртача ойлик Қозоғистондан 8-10 марта кам. Ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан оз маош олишади. Аҳволимиз табиий офатга учраганларникидан ҳам баттар. Шундай экан, Қозоғистон биринчи навбатда Ислом Карим режими туфайли шу ҳолга тушган Ўзбекистонга гуманирар ёрдам бериши керакмасми?