19 May 2014
19:26 -
Салла ўзгарса, калла ўзгарадими? Йўқ, авваламбор президентини ўзгартириш керак!
Бугун матбуотда эълон қилинган Президент Ислом Каримнинг янги қарорига кўра, гўё қишлоқ хўжалигининг машинасозлик корхоналарини бошқариш такомиллашади. Уларнинг самарадорлиги ва рентабеллиги ошиб, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош техника ва ускуналар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Шу мақсадда “Ўзагросаноатмашхолдинг” холдинг компанияси ташкил этилиб, «Тошкент трактор заводи», «Чирчиққишлоқмаш» сингари истиқболсиз, совет замонида қурилган заводлар тугатилади.
2019 йилга қадар солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан озод қилинган янги холдинг компания қишлоқ хўжалиги техникалари, хусусан, пахта териш машиналари, тракторлар, комбайнлар йиғади. Яхши, шундай бўлсин. Аммо, Қозоғистонга нисбатан йил сайин чўкиб бораётган иқтисодимизни қишлоқ машинасозлигига оид иккита эскиб қолган заводни битта холдингга бирлаштириш билан қутқариб бўладими? Йўқ, чунки, салла ўзгараргании билан, калла ўзгарармайдику.
25 йиллик ҳаёт тажрибаси кўрсатмоқда, Ислом Карим инқилобий ўзгаришларга, ёриб ўтиш сифатига эга бўлган муҳим лойиҳаларни амалга оширишга қодир эмас. Демак, инқилобий ўзгариш – президентни алмаштириш бўлиши керак.