19 May 2014
16:55 - Нурсултон Назарбойга қойил: Бугун у Хитойга келиб, мамлакат раҳбари билан учрашди, Ляньюньган портида қозоқларнинг логистик терминалини қуришга старт берди

Бугун расмий давлат ташрифи билан Хитойга келган Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой Шанхайда Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан музокаралар олиб борди. Казинформ агентлигининг хабарларида айтилишича, музокаралар натижасида икки мамлакатнинг турли даражадаги расмийлари иқтисодий ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган сал кам 2 млрд долларлик лойиҳалар бўйича 6 та шартнома имзоладилар. Нурсултон Назарбой ва Си Цзиньпин эса, икки мамлакат ўртасидаги стратегик ҳамкорлик ва келажакдаги алоқаларни ривожлантириш масалаларини ўз ичига олувчи Қўшма Декларацияга имзо отдилар.

Бугуннинг ўзи Нурсултон Назарбой ва Си Цзиньпин Хитойнинг Цзянсу провинциясидаги Ляньюньган портида Қозоғистоннинг логистик терминалини қурилишига старт бердилар. Бу портни қозоқ юкларини ташишда ишлатиш бўйича Қозоғистон-Хитой шартномаси 1995 йилда (!!) имзоланган бўлиб, бу йилнинг бошида “Қозоғистон Темир Йўллари” ва “Ляньюньган порти” компаниялари “Қозоқ-Хитой халқаро Ляньюньган компанияси” номли қўшма корхона яратишган экан.

Аввалги хабарларимиздан маълумки, 20-21 май кунлари Пекинда номини ўзбекчасига “Осиёда Ўзаро Алоқалар ва Ишонч Меъёрлари” ёки қисқароқ қилиб “Осиёда Ҳамкорлик ва Ишонч” (русчаси - Совещания по взаимодействию и мерам доверия в Азии - СВМДА) деб атаса бўладиган ташкилотининг тўртинчи саммити бўлади. Энди Нурсултон Назарбой бир маҳаллар ўз ташаббуси билан қурилган бу саммит билан овора бўлади.

Бу саммитда 40 мамлакатнинг раҳбарлари, жумладан, Ўзбекистон Президенти Ислом Каримнинг ҳам иштирок этиши, Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан учрашиши билдирилган.

Тахмин қилиш қийин эмаски, Нурсултон Назарбойдан фарқли ўлароқ, Ислом Карим Хитйга икки кунлик дам олиш учунгина келиб кетади. Унинг бу ерда қандайдир амалий лойиҳалар бўйича музокарлар олиб боришини кутиш ўта ножиддийликдир. Минг афсус, Ўзбекниннг куни шундай саводсиз давлат раҳбарига қолган.