
Кўплаб оммавий ахборот воситаларида хабар қилинишича, Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси фуқаролигини йўқотиши мумкин бўлган 2 минг нафар ўзбекистонликнинг исм-шарифини эълон қилди. Берлиндаги Ўзбекистон консуллиги вакилининг таъкидича, Ўзбекистонда доимий пропискадан чиқиб, йиллар давомида хорижда яшаётган фуқаролар ўзбек консулликларида қайддан ўтмаса, улар Ўзбекистон фуқаролигидан чиқарилиши мумкин эмиш.
Консуллик расмий сайтида исми-шарифи, туғилган йили ва миллати акс этган рўйхат эълон қилинаркан, рўйхатдагилар сўнгги марта огоҳлантирилган. Бу тартиб Ўзбекистонда доимий пропискадан чиқмасдан, хорижда юрган фуқароларга тегишли эмас.
Қайси сабаб билан бўлмасин, Ўзбекистон Конституциясига кўра, фуқароликдан чиқариш фақат ва фақат якка тарибда Президентининг фармони билан амалга оширилади. Ҳозир миллионлаб ўзбеклар чет элларда ишлаб, оила боқишга маҳкум этилганлар. Ислом Каримнинг саводсизларча сиёсати туфайли маҳкум этилганлар. Ҳозир у бечораларнинг пропискаю консулликларда рўйхатга туриш ҳақида ўйлашдан бошқа минглаб ташвишлари бор.
Шуларни била туриб, Ислом Карим биронта ўзбекни фуқароликдан чиқарса, миллат унинг бу жиноят сифатидаги ишини ҳеч қачон кечирмайди. Уни нариги дунёда бўлса ҳам жазосини бериш йўлларини қидиради. Масалан, унинг қабрини бузиб, қолдиқларини қирғизларнинг ахлатхонасига улоқтиради. Дарвоқе, бу гап биринчи навбатда Берлиндаги, қолаверса, бошқа мамлакатлардаги консулликларимиз ходимларига ҳам тегишли. Уларнинг вазифаси халқни жазолаш эмас, унга ёрдам бериш эканми, ўз вазифаларини бажариш билан бир қаторда, миллатнинг ахир бир кун келадиган ғазабини ҳам ўйлашсин, ундан қўрқишсин.