19 May 2014
12:56 - Путин ўз қўшинларини Украина чегарасидан олиб кетиш бўйруғи берибди, Украина тарафи вазият яхшиланишини кутаётгани йўқ
Русларнинг Интерфакс агентлиги Кремлнинг матбуот хизматига асосланиб, Россия Президенти Владимир Путин Украина билан чегарадош Брянск, Белгород ва Ростов вилоятларига гўёки аввалдан режалаштирилган ҳарбий машғулотларда иштирок этиш учун олиб келинган ўз қўшинларни олиб кетиш ҳақида буйруқ берибди.

Ҳаммага маълумки, бу қўшинлар ҳарбий машғулотлар ўтказиш учун эмас, Украина жанубида расмий ҳокимиятга қарши ростакам уруш бошлаган, Россия тарафидан тайёрлангани ва бошқарилаётгани шубҳасиз бўлган қуролли руспараст сепаратист/террористларни маънавий қўллаб-қувватлаш ва Украина ҳукуматига босим ўтказиш мақсадида бу вилоятларга олиб келинганди. Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятлари ўзларини мустақил республиклар деб эълон қилиб ва амалда маҳаллий ҳокимиятни қўлга олиб, Россияга қўшилиш мақсадаларни очиқлагач, Путин икки йўлдан бирини танлаши кутиларди: ёки уларни армия кучи билан Россияга қўшиб олиш, ёки расман уларнинг мустақиллигини тан олиб, Абхазия ва Жанубий Осетия каби феълан Россияга қўшиб олиш.

Ғарбнинг санкциялари яна ҳам ортиши Россия иқтисодига жиддий зарба бзлишидан қўрққан Владимир Путин ҳозир иккинчи йўлни танлаб, ўз қўшинларини чегарадан олиб кетиш қаририга келган бўлиши мумкин. Аммо, воқеалар қандай давом этишини ҳали тахмин қилиш қийин.

НАТО расмийлари эса, Россия ўз қўшинларини Украина чегараларидан узоқлаштиришга бошлангани кўрсатувчи ҳаракатлар йўқлигини гапирмоқдалар. Украина расмийларига кўра, Россия ўз қўшинларини Донецк ва Луганск вилоятларига киритишни вақтинча тўхтатди, диққат-эътиборини 25 майда бўлиши керак бўлган Украина президенти сайловларини бузишга ва Украина жанубида барқарорсизликни кучайтиришга қаратмоқчи.

Reuters агантлиги сайтидан олинган расмда – Россия-Украина чегараси яқинидаги рус қўшинлари.