17 May 2014
22:03 - Қримтатар Халқ Мажлиси депортациянинг 70 йиллиги муносабати билан катта умумий митинг ўтказишдан воз кечди, энди мустақиллик кураши бошланади
Бугун Мажлиснинг навбатдан ташқари йиғилишида 17-18 май кунлари охирги йилларда анъанага айланган катта акциялар ўтказмаликка қарор қилинди.

Мажлиснинг қарорида, жумладан, шундай дейилади:

18 май куни қуйидаги тадбирлар ўтказилсин:

- 8:00 – 9:30 - шаҳарча ва қишлоқларда мотам маросимлари ўтказилсин;

- 11:00-13:00 – туман ва шаҳар марказларида мотам маросимлари ўтказилсин;

- Симферополда темир йўл вокзали ва хотира тошлари ўрнатилган Салгирка паркида мотам маросимлари ўтказилсин;

- Соат 13:00 да Симферополнинг Оқмачит микрорайонидаги жоме олдида геноцид қилинган қримтатраларининг хотирасига бағишланган Умумқрим мотам митинги ўтказилсин.

Ҳа, қримтатарлари Путин олдида чекиндилар ва тўғри қилдилар. Бошни бекорга кундага қўйишдан фойда йўқ. Лекин, охир-оқибатда бу курашда Путин ва руслар мағлубиятга учраши ҳам муқаррар.

Айнан, бу кунларда бўлаётган воқеалар туфайли, яқин орада қиримтатарларнинг кураши мустақиллик курашига айланиб кетади. Ўзбеклар ва бутун Турк Дунёси бундай курашни қўллаб-қувватлаши ҳам керак.