15 May 2014
20:30 -
“Эзгулик” фаоли Абдурасул Худойназаров оғир аҳволда сангородга келтирилди! (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, №15, 15.05.2014)
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармасига қарашли Навоий вилояти Қизилтепа посёлкасида жойлашган 64/46-муассасада жазо муддатини ўтаётган Ўзбекистон инсон ҳууқлари “Эзгулик” жамияти Тошкент вилояти бўлими фаоли Абдурасул Худойназаров шу йилнинг 18 апрелида оғир аҳволда пойтахтдаги махсуслаштирилган 64/18-сонли муассаса (Сангород)га келтирилди. Ўткир сурункали туберклёз (ўпка сили) ташхиси билан муассасага келган ҳуқуқ ҳимоячиси оиласига ёзган сўнгги мактубида аҳволининг оғирлиги, жазо муддатини охиригача ўташга бардош беролмаслигини таъкидлаган.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари мазкур ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ЖИЭББ маъмуриятига махсус мурожаат қилиб, ҳуқуқ ҳимоячиси билан учрашув уюштириб беришларини сўради.
Ҳуқуқ фаолининг рафиқаси Гулчеҳра Туроновага кўра, ўтган йилнинг октябрь ойида Тошкент вилолятидаги 64/21-сонли колониядан Навоийга кўчирилган Абдурасул Худойназаровнинг жазо муддатига қўшиб берилгани ҳақидаги маълумотлар нотўғри бўлиб чиқди. Агар бундан сўнг унга жазо муддати қўшиб берилмаса ёки унинг соғлиғи жазо муддатини ўташига қодир бўлса, у 2015 йилнинг 21 январида озодликка чиқарилади.
Абдурасул Худойназаров жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси (Товламачилик), 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 227-модда (Ҳужжатларни сохталаштириш) айблари билан 2006 йилнинг 26 июнида ҳибсга олинган ва 12.01.2006 йилда 9,6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.
2008 йилнинг 12 июнида жазо карцерига ташланган, унга нисбатан носинсоний қийноқлар қўлланилган. Оқибатда ўша йилнинг 1 сенятбрь куни ўз жонига қасд қилди ва бахтли тасодиф туфайлигина ўлим чангалидан қутулиб қолди. Унга нисбатан амнистия актлари қўлланилмади, мунтазам “муассаса тартибини бузган”лар рўйхатидан туширилмади.