15 May 2014
22:28 -
Москва вилоятида одам ўлдириб, кейин Ўзбекистонга қочган ватандошимиз Россияга топширилса керак

Жаҳонгир эса, 14 май куни эрталаб, омон-эсон Фарғонага учиб кетган, аммо тезда Россия тарафининг таклифи билан тутуқланган. Уни яқин орада Россиянинг керакли органларига топширишса керак.
Одамларнинг ҳаётида, минг афсуски, бўлиб турадиган оддий воқеа. Воқеа видеоларга ёзиб олинган, бунинг устига гувоҳлар ҳам бор эмиш. Жаҳонгаир жиноятига яраша жазосини олиши керак ва олади.
Жанжал икки мамлакат фуқарлолари ўртасида бўлгани ҳам катта аҳамиятга эга эмас. Аммо, бу воқеа доирасида Жаҳонгирнинг ўзини тутиши қизиқ.
Мана 4 йил бўлмоқадики, бутун дунё билади, қирғиз фашистлари ўзбекларни қирғин қилдилар. Сони дунё бўйича 30 миллиондан ошиб қолан ўзбеклар овозини ҳам чиқармасдан қисиб ўтирдилар. Ўзбекларнинг мутлақо кўпчлиги, қасос олишни қўйиб туринг, фашистларни жазолашни ҳам талаб қилмайди, энди ўзбекларнинг келажаги нима бўлади деб ўйлаб ҳам кўрмайди. Талаб қилаётган ва ўйлаётган “Бирлик” ҳамда “Ҳаракат” билан ҳам ишлари йўқ.
Жаҳонгир ҳам ўша ҳеч нарса талаб қилмайдиган, ҳеч нарсани ўйламайдиган, эътибор бермайдиганлардан биттаси. Мана энди у бир йигитчани автомобилини хато ерга қўйгани учун савалаб, атайлаб бўлмаса ҳам, ўлимига сабабчи бўлибди. Ҳа, ўзбек ҳалқи ҳали “далеко пойдет”.