15 May 2014
19:24 -
Пул ўтказмалари устидан назорат кучайтирилди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг терроризмни молиялашни таъқиқлашга оид амалий чора-тадбирлари ҳақидаги 2528-сонли буйруғи асосида пул ўтказмалари устидан назорат кучайтирилади. Бош прокурор буйруғида хориждан пул жўнатувчи шахснинг Ўзбекистондаги минимал маош миқдори 25 бараваригача (2 402 625 сўм) бўлган маблағини мижоз ортиқча ҳужжатларсиз олиши мумкин. Аксинча, пул жўнатувчининг шахсига оид ҳужжати нусхаси, яшаш манзили ва туғилган санаси ҳақидаги маълумотлар талаб қилинади.
“Аммо жўнатилаётган пул миқдори 3000-4000 дан ошадиган бўлса, пул ўтказмаларидаги электрон чиғириқлар дарҳол банкнинг бош компьютерига хабар беради. У ҳолда олувчи ўз маблағини махсус текширувлар, хориждаги банк муассасасига юбориладиган сўровлардан сўнг олиши мумкин” дейди пойтахтдаги банк муассасаларидан бирининнг ходимаси.