“Озодлик” радиоси хабарига кўра, Жиззах шаҳридаги PRIM ресторанида овқатланган 100 дан ортиқ одам Республикаси Шошилинч Тез Тиббий Ёрдам Марказининг Жиззах вилояти филиалига ётқизилди. Муддати ўтган майонездан заҳарланганланинг сони қарийб 200 киши бўлиб, бошқа хўрандалар нисбатан енгил заҳарланишган. Ҳозирда ресторан санитария эпидимология маркази ва прокуратура томонидан ёпилган.
Энг замонавий ресторанлардан бири ҳисобланган бу ошхона маъмурияти устидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.
“Озодлик”дагиларни тушуниш мумкин, шунга ўхшаш хабарлар тарқатиб кун ўтказишади. Аммо, ким қизиқади бундай хабар билан?
Қирғиз фашистлари Ўзбекни тириклайин ёқиб ва ўзбек аёлининг қорнидан туғилмаган чақалоғини суғуриб олиб, бошини копток қилиб ўйнашди, уч кунда 300 Ўзбекни қирғин қилишди. Ўзбекистон шундай аҳволга келдики, миллионлаб миллатдошларимиз чет элларда мардикорчилик қилишади, бизда одамларнинг ўртача ойлиги қозоқлардан 8-10 баравар кам, ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам ойлик олишади. Ўзбек миллатининг шундай воқеалар билан иши йўқ экан, Жиззахдаги ресторанда заҳарланганлар билан қизиқадими? Қолаверса, бундай оммавий заҳарланишлар Ғарб давлатларида ҳам бўлиб туради.
“Озодлик” ўз функциясини бажармоқчи бўлса, миллат, давлат, жамиятнинг умумий муаммоларига кўпроқ эътибор бериши керак. Шундай муаммолар ечилса, ҳар бир одамнинг муаммоларини ечиш ўта осонлашади.