14 May 2014
23:06 -
Туркия йиғламоқда, кондаги портлаш натижасида 274 киши ҳалок бўлди, қурбонлар сони ортса керак

Бугун кечқурунгача 274 кишининг жасади топилди, 500 кишилик қутқарувчи гуруҳлар ҳали ҳам қолганларни қидириш ишларини олиб бормоқдалар. Кечадан бери шу ерда бўлган Энергия ва табиий заҳиралар вазири Танер Юлдузнинг айтишича, конда қолган 24 киши ҳали топилмади. Табиий, уларнинг тирик эканлиги хусусида ҳам маълумот йўқ.
Ҳа, Туркия буюк қайғу ичида қолди, йиғламоқда. Биз ҳам ўлганларга Оллоҳнинг раҳматини, тирикларга эса сабр тилаймиз. Туркиянинг боши соғ бўлсин!