14 May 2014
22:13 - Тилшунос олим Эргаш Фозилов оламдан ўтди

Ўзбек тилшунослиги соҳасидаги йирик олим, филология фанлари доктори, академик Эргаш Фозилов 81 ёшида вафот этди, деб хабар қилди Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Парламент палаталари сипикерлари ва ҳукумат номидан расмий таъзия изҳор этилган олим ўзбек тилининг тарихий ривожи, лексикологияси ва лексикографияси ҳамда грамматикаси бўйича фундаментал тадқиқотлар олиб борган олим эди. У Алишер Навоий асарлари тилини тадқиқ этиб, «Алишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати» ва «Эски ўзбек тили» луғатларини нашр эттирган. Таниқли олимнинг тилшуносликнинг долзарб масалаларига бағишланган мақола ва рисолалари жамоатчиликка яхши маълум.

Бундан 25 йил аввал шу кунларда “Бирлик” Халқ Ҳаракати ўзбек тилига давлат тили мақоми бериш мақсадида уруш каби кураш олиб борганда, Эргаш Фозилов барикаданинг қайси тарафида бўлгани ҳақида маълумотимиз йўқ, дейди мухбиримиз. Аммо, унинг юраги бугунги таъзияномани имзолган, ўша кураш қатнашчиларини калтаклатган ва қаматган, ўзбекнинг ва ўзбек тилининг душмани Ислом Карим тарафида эмас, бирликчилар билан бирга бўлгани шубҳасиз.

Унинг охиратини Аллоҳ обод қилсин!