14 May 2014
20:17 -
Ўзбекитон Хитойга узатаётган газ миқдорини 10 миллард куб метрга етказмоқчи

Ўзбекистоннинг газ қазиб олиш ҳажми йилига 63-65 миллард куб метрни ташкил этиб, мамлакат Россияга 7,5 миллард куб метр, Хитойга 4 милларддан ортиқ миқдарда газ етказиб беради. Қўшни мамлакатларга сотиладиган газни ҳам ҳисобга олсак, қолгани ички бозорни таъминлайди, дейди агентлик.
Эслатиб ўтиш керакки, Ўзбекистоннинг табиий газ заҳиралари унча катта эмас, аниқланганлари 1,1-1,6 триллион кубметр атрофида. Масалан, Туркманистонда 8 триллион атрофида (дунёда 4-чи ўрин), Россияда 45-50 триллион атрофида (дунёда биринчи ўрин).
Ўзбекистон ўз газининг катта қисмини ўзи газ сотадиган Россияга сотиши қизиқ. Шубҳасиз, Кремль/Лубянканинг вассали Ислом Карим газимизни арзон гаровга русларга беради, руслар ундан катта фойда олиб, Европага сотадилар.