14 May 2014
19:04 - Ички ишлар вазирлиги Самарқанддаги футбол фанатлари жанжали бўйича тергов бошлади
Ўзбекистон Футбол Федерациясида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги вакиллари Самарқанднинг “Динамо” ҳамда Тошкентнинг “Пахтакор” футбол клублари учрашуви даврида чиққан жанжал ва муштлашув борасида суриштирув ва тергов бошлагани ҳақида маълум қилди. Гарчи томонлар муштлашув даврида қурбон бермаган ва ҳатто жиддий моддий талофат кўрилмаган бўлса-да, воқеа сабаблари хавфсизлик нуқтаи назаридан чуқур ўрганилади.

26 апрелдан бери шов-шуви тинмаётган бу воқеа ҳакамнинг норозилиги туфайли маҳаллий мухлисларнинг ғазабини қўзғаган, улар “Пахтакор” клуби футболчиларини дўппослашга, жамоа автобуси ойналарини синдиришга уринишган.