13 May 2014
18:43 - АҚШ элчилиги ҳам Андижон воқеаларини ёдга олди

Бугун элчихона матбуот хизмати томонидан тарқатилган баёнотда: “Америка Қўшма Штатлари бундан тўққиз йил аввал Андижонда содир бўлган воқеаларни ёдга олади ҳамда ўша фожиа вақтида ва унинг натижасида азият чеккан кишиларга чуқур ҳамдардлик изҳор этади” дейилади. Элчихона қисқа ва муросасозлик руҳидаги баёнотда энг яхши восита муросага келиш, ҳисоб бериш ва барча фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш эканини эслатади.

Аммо юртимиздаги бошқа дипломатик корпуслар ва халқаро ташкилотлар ваколатханалари, ҳатто ҳуқуқ ҳимоячи ташкилотлар ҳам бу санани эсламади, дейди мухбиримиз. Айрим оммавий ахборот воситаларида доимий пикетчилик иши билан машғул шахсларнинг норозилик уюштиришга урингани, уларнинг тўхтатиб қолингани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Маълумотларнинг изидан тушган мухбирларимиз бу борада пичоққа илинадиган хабарларни қўлга кирита олмади.