11 May 2014
20:12 - Елена Урлаева шифохонадан чиқиб ҳам ўзига кела олмаяпти
Ҳуқуқ ҳимоячиларнинг Альянси деб номаланган ташкилот етакчиси Елена Урлаева Тошкент шаҳридаги 3-сонли руҳий касалликлар шифохонасида даволаниб чиқач ҳам ўзини ёмон ҳис этмоқда ва муолажаларни стационар ҳолатда давом эттирмоқда. Бу ҳақда уни зиёрат қилиб қайтган сафдоши Шуҳрат Рустамов хабар тарқатган.

Елена Михайловна тўшакдан туролмаяпти, ўткир психотроп малҳамлар қабул қилмоқда, деган Шуҳрат Рустамов, агар Урлаева хорижга олиб чиқилса, худо берган бу дарддан фориғ бўлади, деб ҳам ҳисобламоқда.

Бу дардни худо берган бўлса, нима учун берди, деган саволни ҳам четга суриб, дейди мухбиримиз, Елена Урлаева айнан чет элга, аниқроғи Истанбулга бориб, ҳаромий Салой Мадамин билан учрашгандан кейин касали кучайган эдику, энди АҚШга бориб, бошқа ҳаромий Баҳодир Чори билан учрашса тузалиб қоладими, деган савол устида ўйлаш мантиқлироқ бўларди.