11 May 2014
21:26 - “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиаширкати Sky Team-га қўшилмоқчи, нимага?
Негадир бу ҳақда Тошкентдаги Чехия элчихонаси хабар тарқатди. Хабарномада айтилишича, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” йил охиригача Sky Team билан музокараларни якунлайди. Агар “Ўзбекистон ҳаво йўллари” дунёнинг 20 нафар авиаширкатини ўзида бирлаштирган альянсга қўшила олса, қатор имтиёзларга эга бўлади. Бу, биринчи навбатда, мижозларга қулайлик дегани эмиш.

Расмий сайтида айтилишича, Sky Team-га америкаликларнинг Delta, французларнинг Air France, русларнинг Аэрофлот, кореялиларнинг Korean Air авиаширкатлари билан бир қаторда ҳеч ким билмайдиган Vietnam Airlines ва AeroMexico каби авиаширкатлар ҳам киради. Унга кириш қандай қулайликлар яратиши умумий сўзлар билан айтилган холос.

Тахмин қилиш мумкинки, “Ўзбекистон ҳаво йўллари”дагилар ҳам Sky Team-га нимага қўшилмоқчи бўлаётганларини билишмайди.