
Ўзбекистонда йиғилаётган АҚШ автомобиллари учун баъзи қисм/парчалар тайёрлайдиган Нориндаги Norin mechanical plant корхонаси 2012 йилда оддий велосипедлар чиқаришга бошлаган эди, ҳозир электроведосипедларга ҳам ўтибди. Уларнинг биринчи 260 донаси сотишга ҳам чиқарилибди.
Бу ҳақда хабар берган маҳаллий ахборот воситалари Ўзбекистонда электовелосипедлар “ишлаб чиқарилаётганини” урғулашмоқда. Ваҳоланки, ишлаб чиқариш – ишлаб чиқариладиган нарсанинг ғояси ва лойиҳасидан бошлаб, уни ишлатиш учун тайёр ҳолга келтиришгача бўлган ҳамма технологик процесларни ўз ичига олади.
Аммо, кўринишидан, Норинда кимлардир тарафидан таёрланган, аллақачон амалга оширилган лойиҳа бўйича электоровелосипедлар йиғилади, холос. Ҳар ҳолда, лойиҳа ва технология америкаликларники бўлса керак.
Бу ҳам яхши воқеа. Жанубий Осиёнинг кўп мамлакатлари Ғарбнинг тайёр технологиялари бўйича замоновий ашёлар йиғиш билан яшамоқдалар. Уларни камситиш ниятимиз йўқ, аммо биз Ал Хоразмий, Ал Бируний, Мирзо Улуғбек авлодлари эканлигимизни унутмасак яхши бўларди.