11 May 2014
12:26 -
Эр-Риёдда 1-чи Иқтисодий Форум бўлиши ҳақидаги “Ҳаракат”нинг хабари эндигина Ўзбекистонга етиб келибди

Аммо, “Ҳаракат”нинг 25 апрелдаги қуйидаги таҳлилини қайтаришдан фойда бор.
Ўзбекистон иқтисоднинг асосий кўрсатгичи бўлмиш Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот бўйича бу Форумда қатнашадиган, масалан, Қатардан 54, Қувейтдан 30, Саудиядан 15, Қозоғистондан 10, Туркманистон ва Озорбайжондан 6, Миср, Иордания, Жазоир ва Мороккодан 4-6 марта орқада. Форумда биздан ҳам қашшоқ бўлган Сомалия, Судан каби давлатлар борлигигина бизнинг делегациямиз аъзолари Эр-Риёдда гердайиб юришига сабаб бўлиши мумкин.
Тўғри, Ал-Хоразмийнинг авлодларимиз, фақат вазиримиз эмас, ҳаммамизнинг гердайиб юришга ҳаққимиз бор, мардикорлар миллати бўлсак ҳам. Кулганлар кулаварсин устимиздан. Бизга нима?