10 May 2014
01:21 - Ҳақиқий хабар “Ҳаракат”да ўқилар: Бироз кеч бўлса ҳам, гуржиларга ақл кира бошлади, ўзбекларга ҳам киради (Тузатилган вариант)

2012 йил 1 октябрда Гуржистонда ўтказилган парламент сайловларида ғалаба қозонган “Гуржилар Орзуси” коалициясининг раҳбари Бидзина Иванишвили Россияда 6 миллиард долларлик бойлиги бўлган бизнесмен эканлигини ҳамма биларди. Аммо, у Россия президенти Владимир Путиннинг одами эканлигини, у айнан Путиннинг топшириғи билан гуржиларни сотиб олиш ва гуржиларнинг ҳақиқий лидери бўлган Михаил Саакашвилини ағдариш ниятида Гуржистонга келганини фақат “Ҳаракат” Агентлиги очиқча ёзган эди.

2013 йилда ўтказилган президентлик сайловларида ҳам Бидзина Иванишвили тарафидан кўрсатилган қўғирчоқ номзод ғолиб чиқди. Иванишвилининг бойлиги Гуржистоннинг йиллик Давлат Бюджетидан ҳам катта эканлигини эътироф қилган “Ҳаракат” Агентлиги минг афсуслар билан гуржилар Иванишвилига сотилганини, тўғрироғи, гуржилар ҳам, худди ўзбеклар каби, миллат сифатини йўқотганини тан олар экан, бу нарса узоққа бормаслигини, бир неча ойдан кейин гуржиларнинг ақли жойига келишини ёзган эди.

Тўғри, гуржиларнинг ақли бир неча ойда жойига келмади, аммо 1,5 йилдан кейин жойига келишга бошлади.

Шу кунларда АҚШнинг Миллий Демократик Институти ўтказган сўровнома натижаларига кўра, Гуржистоннинг давлат идораларига бўлган ишонч даражаси жиддий ўлчовда тушибди. Масалан, 2012 йил охиридаги сайловлардан кейин кўпчилиги Иванишвилининг одамларидан иборат бўлган мамлакат парламентининг фаолиятини ижобий баҳоловчилар ўтган йилиёқ 25 фоизга тушиб бўлган экан, ҳозир 14 фоиз бўлибди. Бундан ҳам муҳими, “Ҳаракат” мухбирлари тарафидан Иванишвилининг қўғирчоғи деб баҳоланган президент Георгий Маргвелашвилининг рейтинги 26% га тушиб кетибди. Ўтган йили сайлангандан кейин рейтинги 72 фоиз бўлган экан, энди 46 % бўлибди.

Бундан ҳам муҳими, Гуржистондаги ҳозирги ҳокимият вакилларидан энг юқори рейтингга эга бўлгани – Мудофаа вазири Ираклий Аласания эканлиги. Унинг ишини гуржиларнинг 67% қўллаб қувватлайди. Бу тасодифми? Йўқ. Буни тушуниш учун қуйидагиларни ҳам билиш керак.

Маълумки, Бидзина Иванашвили 2008 йилдаги Россия-Гуржистон уруши Саакашвилининг айби билан ва Гуржистоннинг зарарига бўлгани ҳақидаги шиорлар остида “Гуржилар Орзуси” коалициясини ҳокимиятга олиб келганди. Тўғрироғи, катта пул эвазига гуржиларни сотиб олганди.

Ираклий Аласания раҳбарлигидаги Мудофаа вазирлиги махсус текширишлар ўтказиб, уруш Россиянинг айби билан бошланганини билдирди. Текширувлар ҳақидаги ҳисобот яширин бўлгани сабабли, у тўла эълон қилингани йўқ, аммо унинг асосий хулосаси ҳозир ҳаммага маълум бўлди. Шундай қилиб, Ираклий Аласания ўзининг ҳақиқий инсон, ҳақиқий гуржи эканлиги исботлади ва феълан Иванишвилининг ёлғонларини фош қилиб, ҳақиқатни очиқлади.

Шу билан Путиннинг “Бидзина Иванишвили” операцияси шармандаларча битди деявериш мумкин.

Аммо, ўзбеклар учун муҳим бўлгани, феълан “Бирлик” Партиясининг рупори бўлган “Ҳаракат” Агентлиги тарафидан берилган башоратлар ҳар доимгидек тўғри бўлиб чиққанидир. Шундай экан, Ўзбекнинг келажагини ўйлайдиганлар турли масхарабозларнинг сайтларини эмас, “Ҳаракат”ни ўқишлари керак. Акс ҳолда, миллат сифатини йўқотиб, қорамоллар подасига айланган ўзбекларни қайтадан миллат қилиш осон бўлмайди.

Тўғри, “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат қайта-қайта такрорлаётганидек, Ўзбекни қайтадан миллат қилиб бўлмайди, бироқ “Бирлик” Партияси қилиб бўлмайдиган ишларни ҳам қилишга қодир эканлигини ва тарихдаги мисоллар буни исботлаб бўлганини унутмайлик.
>