09 May 2014
14:26 - 9 май – немис фашизми устидан қозонилган Ғалаба куни, уни русларга бериб қўйиш хато, ўзбеклар қирғиз фашизми устидан айнан шундай Ғалаба қозонишлари керак
Ҳозир мустақил бўлган собиқ Совет жумҳуриятларида 9 майда нишонланадиган Ғалаба кунига муносабат турли. Бошқаларни қўйиб туринг, ўзимизда Ғалаба куни ўрнига "Хотира ва Қадрлаш Куни" нишонланади. Аммо, “Ғалаба Куни”нинг соясидан қутилиб бўлмаслигини сезган режимбоши Ислом Карим ҳам “Ғалаба Куни” атамасидан воз кечолмаяпти, кечолмайди ҳам.

Аввалги хабарлармиздан бирида айтилган қуйидаги сўзларни эслашдан фойда бор:

“Юз минглаб ўзбеклар ўша урушда қатнашдилар, ҳалок бўлганларнинг сони ҳам буюк. Ўша урушда биронта қариндоши ҳалок бўлмаган ўзбек йўқ. Қолаверса, инсоният тарихида қоладиган бу Ғалаба учун олиб борилган урушда қатнашганимиз билан биз ўзбеклар фахрланишимиз керак.

Баъзи миллатдошларимиз, кенгроқ қилиб айтсак, туркистонликлар, бу урушда нариги тарафда “Туркистон Легиони” тузиб иштирок этишгани - қарама-қаришилкка тўла тарихимизнинг аччиқ саҳифаларидан биридир. Легиончилар фашизмнинг ғалабаси учун эмас, Туркистоннинг келажаги учун уришганлар. Ҳамма нарсани ўз ўрнида қадрлашимиз лозим.

Ўтганларни хотирлаш ва қадрлаш учун алоҳида “Хотира ва қадрлаш куни” ҳам балки керакдир. Бундай кунни таъсис этиш вақти ҳам албатта келади.

Аммо, биз учун 9 май - фашизм устидан Ғалаба кунидир.”

Ҳозир фашизм устидан қозонилган Ғалабани қутлаш биз ўзбеклар учун бошқа бир жиҳатдан ҳам муҳимлигини унутмайлик.

Немис фашизмини йўқ қилиш учун социалистик Совет Иттифоқи билан капиталистик АҚШ билашдилар ва фашизмни йўқ қилишни муқаддас вазифа деб билдилар. Ҳа, ҳар қандай фашизмни йўқ қилиш инсониятнинг муқаддас вазифаси.

Бундан 4 йил аввал қирғиз фашистлари немис фашистлариникидан қолишмайдиган ишлар қилиб, Ўзбекни тириклайин ёқдилар, Ўзбек аёлларини ҳайвонлардек подалашиб зўрладилар, уч кун ичида 300 Ўзбекни қирғин қилдилар. Биронта қирғиз сиёсатчиси, биронта қирғиз миллатига мансуб бўлган инсон бу ваҳшийликни қораламади, демак, феълан қирғиз фашизмини қўллаб-қувватлади.

Немис халқи ҳам Гитлернинг фашизм сиёсатини ўз вақтида қораламаган, фашистик тузум СССР ва АҚШ тарафидан йўқ қилингандан кейингина немис халқи фашизмни қоралади.

Демак, қирғиз фашизми жазоланиши, тўғрироғи, йўқ қилиниши ва қирғиз халқининг ўзи қирғиз фашизмини қоралашига эришилиши лозим. Бунга эришиш - ўзбекларнинг, қолаверса, инсониятининг муқаддас вазифасидир.

Халқаро Мустақил Комиссиянинг ҳисоботида Қирғизистонда фашзм борлиги, ўзбеклар геноцид қилингани феълан тан олинган. Қирғизистон паралменти бу ҳисоботни инобатга олиш ўрнига, ўша Комиссиянинг раиси, финландиялик Европарламент аъзосини персона нон грата деб эълон қилди.

Шундай бўлишига қарамасдан, дунё ҳамжамияти жим турганининг сабаби битта – Ўзбекистон ва жаҳоннинг 30 миллионлик ўзбеклари, тўғрироғи, миллат сифатини йўқотган ўзбеклари жим ўтирганидир. Демак, авваламбор ўзбекларни қайтадан миллат қилишимиз керак.

Қирғиз фашизмини жазолаш ва йўқ қилиш, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистонда ўзбекларга нисбатан олиб борилаётган миллатчилик сиёсатини тўхтатиш – жаҳон ўзбекларининг МУҚАДДАС ВАЗИФАСИДИР!

Улуғ Амир Темурнинг руҳи бизга мададкор бўлсин!