09 May 2014
07:47 -
Россиянинг янги Омбудсмени Мустафа Жамилўғли нима учун Қримга киритилмаётганини текширармиш

Маълумки, бу лавозимга яқинда тайинланган Элла Памфилова, худди ўзимизнинг Сайёра Рашидова каби, мавжуд режимнинг қўғирчоғидир. Аввалги Омбудсмен Владимир Лукиндан фарқли ўлароқ, Элла Памфилова ҳукуматга ёқмаган одамларнинг инсоний ҳуқуқларини поймол қилишга ёрдам берса берадики, аммо уларни ҳимоя қилмайди.
Бошқа тарафдан, Мустафа Жамилўғлини фақат Қримга эмас, бутун Россияга киритмаслик қарорининг сабабини ҳамма билади. Сабаби - Мустафа Жамилўғли Қримнинг руслар тарафидан босиб олинишига қарши эканлиги.
Россияни ҳам, унинг масхарабоз Омбудсмени Элла Памфиловани ҳам, тўғри йўлга сололадиган ягона куч – Ғарб ва унинг санкцияларидир.
Минг афсуски, иккинчи куч бўлиши керак бўлган Турк Дунёси ҳали тарқоқ. Унинг бирлашиш ва кучга кириш йўлидаги асосий тўсиқ – Турк Дунёсининг иккинчи буюк давлати Ўзбекистонда ҳокимлик қилаётган Ислом Карим раҳбарлигидаги тожиклар режимидир. Бу режим ағдарилгандан кейингина Турк Дунёси қримтатарлари ва унинг Мутафа Жамилўғли каби лидерларини ҳимоя қилолади.