09 May 2014
07:08 -
Покистонда ядровий бомба ташишга мўлжалланган баллистик ракета яна бир синовдан ўтди

Синов Покистон қуролли кучлари Бош штабининг раиси Раҳил Шариф бошчилигидаги ҳарбийлар тарафидан кузатилган. Президент Мамнун Ҳусайин ва Бош вазир Наваз Шариф бу ракета устида ишлаган олим ва инжинерларни ҳамда синовни ўтказган ҳарбийларни ғалаба билан табрикладилар, дейилдади қисқа хабарнинг сўнгида.
Маълумки, бир-бирини асосий душман деб ҳисоблайдиган Покистон ва Ҳиндистон ядровий қуроллар масаласида доимий мусобақа ичидалар. Покистоннинг бор-йўғи 290 километр узоқликка учоладиган ракетаси айнан қўшни Ҳиндистон учун қандай хавф эканлигини тасаввур қилиш қийин эмас.