07 May 2014
14:07 - Абдулазиз Комил АҚШ Давлат Котибининг биринчи ўринбосари билан нималарни гаплашди
Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил АҚШ Давлат Котибининг биринчи ўринбосари Уильям Бернс билан учрашгани ҳақида хабар тарқатган вазирликнинг матбуот хизмати хабарчиликда ўзбекча масхарабозлик қилишни давом эттирган. Биринчидан, хабарга фақат Уильям Бернс ва унига ҳамкорлик қилган АҚШнинг Тошкентдаги элчиси Жорж Кролнинг (расмда чапда) расми илова қилинган.

Бундан ҳам муҳими, хабарда Абдулазиз Комил ва Жорж Крол ўзбек-америка муносабатларинининг ҳозирги аҳволи ва уларнинг келажагини муҳокама қилишгани ҳақида умумий сўзлардан бошқа ҳеч нарса йўқ.

Аммо, тахмин қилиш мумкинки, учрашувда асосан АҚШ қўшинларини бу йил Афғонистондан олиб чиқиш вақтида Ўзбекистон ҳудудларидан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинган.

Бошқа хабарладардан маълум бўлишича, Ўзбекистон ўз ҳудудларидан Афғонистонга нефть махсулотлари ташиш вақтида чиққан қандайдир муаммоларни баҳона қилиб, уларни ташиш кескин камайтирилганини билдирибди. Бу “хушхабар” америкалик меҳмонга аввалдан тайёрлаб қўйилган “совға” бўлса керак. Бундай совға беришдан мақсад нима эканлиги ҳам ҳозирча номаълум.