07 May 2014
02:21 -
Владимир Путин Ислом Каримни мазах қилиб, Улуғ Ватан урушида қозонилган Ғалабанинг 69 йиллиги муносабати билан самимий табриклабди

Айнан шу сабабдан, Россия Президенти Владимир Путиннинг Ислом Каримни “Улуғ Ватан урушида қозонилган Ғалабанинг 69 йиллиги муносабати билан самимий табриклайман” деб ёзган табрикномаси Ислом Карим устидан кулишдан бошқа нарса эмас.
Путин ўз табрикномасида шундай ифодалар ишлатибди: “Халқларимиз фашизмга қарши елкама-елка қаҳрамонона жанг қилган ва беҳисоб қурбонликлар эвазига ўзларининг ҳаётини, эркинлигини ва муносиб келажагини ҳимоя қилган. Биз миллионлаб қурбонлар хотирасига таъзим қиламиз ва мислсиз жанглардан омон чиқиб, бизни тинчликни асраб-авайлашга, қадрига етишга даъват этган ота-боболаримизнинг жасоратига ҳамиша юксак эҳтиром кўрсатамиз.”
Эй, Владимр Владимирович, нималар деяпси ўзиз. Бизда ота-боболаримизнинг жасоратига ҳамиша юксак эҳтиром кўрсатиш нияти бўлса, Ғалаба кунининг номини ўзгартирармидик?