07 May 2014
14:50 - Нурсултон Назарбой ҳарбий кучини намойиш қилиш мақсадида Остонада ҳарбий парад ўтказди
Бугун Остонда Ватан ҳимоячиси куни муносабати билан ҳарбий парад ўтказилди. Парад олдидан нутқ сўзлаган Президент Нурсултон Назарбой икки кундан кейин Улуғ Ғалаба Куни қутланишини алоҳида таъкидлаб, бу урушда сал кам 2 млн қозоғистонлик иштирок этгани, улардан 500 киши Совет Иттифоқи қаҳрамони унвони олганини эслатди.

Бугунги парад, деди у, армиямизнинг кучи, юксак ҳарбий руҳи ва тайёрлик даражасини кўрсатиш учун яна бир имкониятдир.

Қозоғистон Президентининг бу сўзлари мутлақо тўғри, дейди мухбиримиз. Минг афсуски, қашшоқ ва иқтисоди чўкаётган Ўзбекистонда бундай парадлар ўтказилмайди, ўтказиш имкони ҳам йўқ. Ягона сабаб – армиямиз ҳам қоғоздагина борлигидир. Халқ мардикорлар подасига айлантирлиб, ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олиш даражасига туширилгандан кейин, қандай армия бўлиши мумкин?