07 May 2014
01:34 -
Ислом Карим Япония Бош вазири ўринбосари вазифасини ҳам бажарувчи Молия вазири Таро Асо билан нимага учрашди?

Ҳар замонда Оқсарой деб аталадиган инидан наркотиклар билан шиширилиб чиқариладиган ва аллақачон сиёсий яккамоховга айланиб қолган Ислом Карим учун ҳар қандай учрашув буюк воқеа, аммо иқтисодининг кучи билан танилган Япониядек давлатнинг Бош вазир ўринбосари Таро Асо нима илинжда Ўзбекистонга келганини тушуниш қийин. Чунки, Япония Қарши-Термиз темир йўл тармоғини электрлаштириш, Навоийдаги иссиқлик электр станциясини кенгайтириш ва Толлимаржон иссиқлик электр станциясини модернизация қилиш бўйича амалга оширилаётган ўйинчоқ лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этаётгани ҳам бу мамлакат Бош вазирининг мамлакатимизга келишига асос бўлолмайди.
Тўғри, Япония демократик давлат, бироқ Ғарб давлатларидан фарқли ўлароқ, Ўзбекистон каби диктаторликларда демократик шамолларни кучлантиришни ўйлаб ҳам кўрмайди.
Балки, бу япониялик мулозим Самарқанд ёки Бухорони кўргиси келиб қолгандир. Бўлиши мумкин, нимага бўлмасин?
Ҳа, дарвоқе, Таро Асо (расмда ўртада) самимий қабул учун Ислом Каримга миннатдорлик билдирибди ва Япония ҳукумати Ўзбекистон билан кенг кўламли иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлабди. Шу кетишда ўртамиздаги савдо 220 млн долларга чиқиб қолса, ҳайрон бўлмаслик керак.