03 May 2014
16:26 - Украина ахборот воситалари: Мамлакат жанубда вазият ҳукумат кучлари фойдасига ўзгарди, Одессада ҳам
Ички ишлар вазирлигининг Миллий гвардия деб аталаётган қуролли қўшинлари миллатчиларнинг “Ўнг қанот” қуролли кучлари билан биргаликда мамлакат жанубида 30 апрелда бошланиб, 1 май куни туфайли тўхтатилган Антитеррор Операциясини (АТО) кеча шиддат билан давом эттирдилар.

Сўнги кунларда асосий воқеалар бўлаётган Донецк вилоятининг Славянск ва Краматорск шаҳарларида руспарат/сепаратист/террористлар давлатнинг ҳамма идораларини босиб олишганди. Славянскда ЕХҲТнинг қуролсиз ҳарбий кузатувчилари террористлар тарафидан гаровга олиниб, 10 кунчадан бери ушлаб туриларди. Кеча Москвадан Киев орқали Славянскка Россия Президентининг махсус вакили сифатида келган келган Владимир Лукин (у яқингача Россиянинг Омбудсмани эди) террористлар билан кўришиб, гаровдигиларни озод қилишга эришди. Аслида, бу воқеа террористлар тўғридан-тўғри Москвага бўйсунишининг яна бир исботидир.

АТО доирасида Краматорскининг марказий майдонидан бошқа ҳамма ерлари террористлардан озод қилинди. Телеминора ҳам террористлар қўлидан қайтариб олинди ва охирги кунларда эфирга узатилиши бу минтақада тўхтатиб қўйилган Украина телеканаллари қайтадан эфирга чиқди.

Славянски ҳали террористлар қўлида, аммо у тўла АТО кучлари тарафидан қуршаб олинди ва террористларнинг ҳамма блокпостлар йўқ қилиниб, АТО кучларининг блокпостлари ўрнатилди. Россия ғазабда, бироқ ҳозирча нима қилишини билмайдиганга ўхшайди. Агар ҳозир Россия бу ерга армиясини олиб кирса, икки давлат ўртасида уруш бошланиши, украинларни енгиш осон бўлмаслигини, икки тарафдан ҳам катта қон тўкилишини Путин тушунишга бошлаган бўлиши мумкин. Аввал у Украинанинг жанубини ҳам Қрим каби осонликча босиб оламиз деб ўйлаганга ўхшайди.

Аммо, энг мудҳиш ва қонли воқеалар Одессада юз берди. Бу ерда майдончилар деб ном олган ватанпарвар/миллатпарварлар билан руспараст/сепаратистларнинг бир вақтда ўтказилаётган митингларига йиқилганлар милиция уларни ажратиш учун етралича ҳаракат қилмагани сабабли бир-бирлари билан тўқнашдилар. Қон тўкилишга бошлади. Майдончиларнинг қўли баланд келиб, сепараистларнинг чодири ёки чодирларига ўт қўйилгач, руспарастлар қочишга бошладилар, уларнинг бир қисми Касаба уюшмалари федерациясига тегишли бир бинога бекинди. Шу пайтда кимлардир бу бинога ҳам ўт қўйиб юборди. Тўқнашувларда бир неча киши ҳалок бўлган бўлса, ёнғин натижасида 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

Украина Президенти Александир Турчинов мамлакат бўйлаб 3-4 майни мотам кунлари деб эълон қилди. Давлат байроқлари эгилди, қора ленталар боғланди.

“Ҳаракат” Агентлиги ҳам Украина халқига таъзия изҳор қилади.