Ўтган ҳафта Нью-Йоркдаги биржа бекилганда, Dow Jones индекси 16361 да тўхтаган эди. Бу ҳафта у зиг-загли ҳаёт кечирди, аммо жорийдаги ҳафтанинг охирги 2 иш кунида тушиш кузатилган бўлса ҳам, умумий аҳвол ижобий. Dow Jones 151 поғана юксалиб, 16512 да тўхтади.
Dow Jones индексининг ортиши - акциялар нархининг ошиши демакдир. Демак, катта компаниялар ва пулларини банкда эмас, акцияларда сақлаётганлар бу ҳафта фойда кўрдилар.Чунки, ҳозир банкда бериладиган фоиз жуда кичкина бўлгани сабабли, пулини фонд биржасининг акцияларида сақлаётганлар катта фойда олмоқдалар.
Анчадан бери ёзаётганимиздек, мақсадимиз АҚШлик ўзбекларга бу масалада доимий маслаҳатчилик қилиш. Аммо, бу осон иш эмас. Маъсулиятдан ташқари, яхши мутахассисларга эҳтиёжимиз бор. Мутахассислар ҳам пулга ишлайдилар.
Бизга бу масалада ёрдам беришни истаганлар бўлса, сайтимизнинг ”Юзга юз минг” кампанияси бўлимига кириб, ўша ердаги сўнгги мурожаатларимиз билан танишишлари мумкин.